USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия 11 ойда мигрантларни чиқариб юборишга 830 млн рубль сарфлади

61 марта

Россия 11 ойда мигрантларни чиқариб юборишга 830 млн рубль сарфлади

2025 йилнинг 11 ойи давомида Россия ҳудудлари хорижий фуқароларни маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш учун авиачипталар харидига 828,5 миллион рубль йўналтирди. Бу ҳақда “Тендерплан” маълумотларига таяниб, “Ведомости” хабар берди.

Нашрга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ошган. Бу ҳажмдаги харажатлар 2026 йил учун Ингушетия бюджети тақчиллиги билан тенг.
Харажатлар ошишининг асосий сабаблари қуйидагилар:
  • ноқонуний миграция устидан назоратнинг кучайтирилиши;
  • МДҲ мамлакатлари бўйича авиачипталар нархининг ўртача 2,7 фоизга қимматлашгани;
  • “комплекс хизматлар пакетлари”га (чипта, кузатув ва тиббий таъминот биргаликда) ўтилгани.
Энг катта харажат Марказий федерал округ ҳиссасига тўғри келган – қарийб 343 миллион рубль (30,5 фоиз ўсиш). Шимоли-ғарбий федерал округда харажатлар деярли икки баравар ошиб, 206,8 миллион рублни ташкил этган. Урал федерал округи эса рекорд сакрашни кўрсатган – харажатлар 20 баравар ошиб, 537,6 минг рублдан 11 миллион рублга етган.


2025 йил февралидан бошлаб мигрантларни чиқариб юбориш ваколатлари судлардан Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларига ўтказилган. Бу жараённи тезлаштирган: эндиликда қарорни баённома тузилганидан кейинги куннинг ўзидаёқ ИИВ бўлинмаси раҳбари қабул қилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: