Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Кўрилган: 104

Истанбулда 1 май - Халқаро меҳнат куни муносабати билан ўтказилган намойишлар чоғида полиция камида 400 кишини, жумладан 10 нафар адвокатни ҳибсга олди.
 
Маъмурият Тақсим майдонида митингни ўтказишни тақиқлаганига қарамай, иштирокчилар Бешиктош ва Шисли туманларида тўпланиб, полиция тўсиқларини бузиб ўтишга ҳаракат қилишган. Шаҳар маъмурияти хавфсизлик чораларини кучайтирди ва шаҳар марказида транспорт ҳаракатини чеклади. Намойишга тайёргарлик кўрган 100 киши ҳибсга олинган. Улар орасида 10 нафар ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор. Намойишчилар ижтимоий-иқтисодий ва диний талаблар, жумладан, энг кам иш ҳақини ошириш ва даромад солиғини бекор қилиш талабларини илгари суришгани.

Намойишларни Туркиянинг етакчи касаба уюшмалари. Улар Тақсим майдонини меҳнаткашлар учун мақбул жой деб ҳисоблаб, айнан шу ерда йиғилиш ҳуқуқини талаб қилишди. Касаба уюшмалари раҳбарларидан бири, бош котиб Арзу Черкезоғлу: "Биз бу майдондан воз кечмаймиз", — деб таъкидлади.


Туркия Конституциявий суди 2023 йилда Таксим майдонида йиғилишни тақиқлаш инсон ҳуқуқларини бузиш эканини эълон қилган бўлса-да, ҳукумат бу қарорни инобатга олмади. Полициянинг куч ишлатиши ва оммавий ҳибслар инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро жамоатчилик томонидан танқид қилинди.
Намойишлар шунингдек, Истанбул шаҳар ҳокими Экрем Имамоғлунинг март ойида ҳибсга олинишига қарши норозилик сифатида ҳам ўтказилди. Имамоғлу президент Режеп Таййип Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби сифатида кўрилади .

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: