USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрондаги намойишларда 30 минг одам ҳалок бўлди – ОАВ

62 марта

Эрондаги намойишларда 30 минг одам ҳалок бўлди – ОАВ

Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишлари вақтида 30 минггача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига таяниб, “Time” хабар берди.

Бу маълумотни журналистлар билан суҳбатда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар юқори лавозимли расмийси анонимлик шарти билан келтирган.


Нашрнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони шунчалик кўп бўлганки, фавқулодда хизматларда жасадлар учун мўлжалланган халталар етишмаган, тез ёрдам машиналари ўрнига эса тиркамали тортувчи техникалардан фойдаланишга тўғри келган.
Эрон расмийлари томонидан 23 январь куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, намойишлар оқибатида 3117 киши ҳалок бўлган. Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, улар орасида 2427 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари, шунингдек 690 нафар “террорчи” бор.
“Time” журнали суҳбатдошлари келтирган рақамларни мустақил тарзда тасдиқлай олмаганини қайд этади. Бироқ мақолада айтилишича, бу кўрсаткичлар шифокорлар ва фавқулодда хизматлар ходимлари томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга яқин.
Журналистлар билан суҳбатлашган шифокор Амир Парастанинг айтишича, у тайёрлаган ҳисоботда ҳарбий шифохоналардаги моргларга олиб келинганлар, шунингдек ҳисоб-китоб олиб борилмаган ҳудудлардаги қурбонлар инобатга олинмаган. Унинг фикрича, реал қурбонлар сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, АҚШда жойлашган Human Rights Activists News Agency (HRANA) 24 январь ҳолатига кўра, норозилик намойишлари оқибатида 5459 кишининг ўлимини тасдиқлаган, яна 17 031 та хабар текширилмоқда. Мамлакат бўйлаб намойишлар вақтида интернет ва мобил алоқа ўчирилгани сабабли, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш ҳозирча мушкул экани қайд этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: