USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди

125 марта

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди

2026 йил бошига келиб Россия ҳудудида бўлган хорижий фуқаролар сони 5,7 миллион кишигача камайди (бир йил ичида 10 фоиз). Ўтган йил бошида уларнинг сони тахминан 6,3 млн эди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Миграция хизматининг таҳлилий бошқармаси бошлиғи Александр Пережогинга таяниб, “Ведомости” хабар берди.

Пережогиннинг айтишича, камайиш, аввало, мамлакатдаги вояга етмаган хорижий фуқаролар сони қарийб чоракка қисқаргани билан боғлиқ. 2025 йилда рус тилини билиш бўйича тестдан ўтмаган мигрант болаларни Россия мактабларига қабул қилиш тақиқланган. Бундан ташқари, фарзандларига асосий умумий таълим олиш имконини таъминламаган хорижликлар мамлакатда қолиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Экспертларнинг фикрича, Россияда хорижликлар сонининг камайишига миграция қонунчилигининг умумий тарзда қатъийлаштирилиши ҳам таъсир қилган. Эндиликда қонунни бузган мигрантлар “назорат қилинадиган шахслар реестри”га киритилмоқда. Ушбу рўйхатга тушган хорижликларга, жумладан, никоҳ тузиш (бу эса кейинчалик Россияда легаллашишга ёрдам бериши мумкин эди), банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ҳамда болаларни мактабларга ёздириш тақиқланади.

Бундан ташқари, 2025 йилда Россияга визасиз кириши мумкин бўлган хорижликларнинг мамлакатда бўлиш қоидалари ўзгарди. Энди уларнинг Россияда бўлиш муддати бир календарь йил давомида 90 кундан ошмаслиги керак. Аввал 90/180 қоидаси амал қилган (яъни ярим йил ичида тахминан уч ой).


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: