USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

3 кундан сўнг дунёдаги ядровий қуроллар назоратсиз қолади

879 марта

3 кундан сўнг дунёдаги ядровий қуроллар назоратсиз қолади

Уч кундан кейин Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартноманинг (СНВ-3) амал қилиш муддати якунига етади. Бу АҚШ ва Россия тасарруфидаги жойлаштирилган ядровий каллаклар сонини чеклаб келган, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлган сўнгги келишув ҳисобланади. Унинг ўрнини босадиган янги шартнома эса ҳозирча мавжуд эмас. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг 5 февралидан кейин нафақат миқдорий чекловлар, балки назорат механизмлари, жумладан, ўзаро инспекциялар ва мунтазам маълумот алмашинуви ҳам тўхтайди. Натижада дунёдаги энг йирик ядровий давлатлар ўртасида стратегик қуроллар бўйича амалда бўлган бирорта ҳам келишув қолмайди.


Карнеги жамғармасининг ядровий сиёсат дастури ҳамраиси Жеймс Актоннинг фикрича, дунё янги қуролланиш пойгасига кириб бормоқда. Унинг айтишича, яқин келажакда қуролларни чеклаш бўйича янги шартнома тузилиши эҳтимоли ниҳоятда паст.

АҚШнинг СНВ-3 бўйича собиқ бош музокарачиси Роуз Геттемюллер Россия Президенти Владимир Путиннинг шартнома параметрларига ихтиёрий риоя қилиш ҳақидаги таклифи тўлиқ, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий механизмнинг ўрнини боса олмаслигини билдирган. Унинг баҳосига кўра, арсеналлар кенгайтириладиган бўлса, Россия мавжуд ташувчилар орқали каллаклар сонини тезроқ ошириш имкониятига эга, бу эса АҚШни нисбатан ноқулай ҳолатга солиб қўйиши мумкин.

Мутахассислар СНВ-3 муддати тугаши ядровий арсеналларнинг дарҳол ошишини англатмаслигини айтмоқда. Бироқ, ҳуқуқий чекловлар ва шаффофликнинг йўқлиги стратегик хатолар хавфини кучайтиради ҳамда ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича глобал режимни заифлаштиради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: