USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон Нипаҳ вируси сабабли чегарада назоратни кучайтирди

152 марта

Қозоғистон Нипаҳ вируси сабабли чегарада назоратни кучайтирди

Бугун, 9 февраль куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) Нипаҳ вируси бўйича янги баёнот билан чиқиб, мамлакат аҳолисини барча чегара пунктларида назорат кучайтирилгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ССВга таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, Жануби-Шарқий Осиёнинг қатор мамлакатларида Нипаҳ вируси бўйича эпидемиологик вазият мураккаблашгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидаги барча ўтказиш пунктларида санитария-карантин назорати кучайтирилган.

“Ушбу инфекция бўйича ноқулай ҳисобланган мамлакатлардан, жумладан, Ҳиндистондан келаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай мамлакатлар рўйхати мунтазам равишда янгиланади.
Халқаро аэропортларда жамоат саломатлиги соҳасидаги фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича идоралараро ўқув машғулотлари ўтказилмоқда”, дейилади ССВ хабарида.
Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасалари юқори тайёргарлик режимига ўтказилганини, дори воситалари, шахсий ҳимоя воситалари ва дезинфекция препаратлари захиралари билан таъминланганини маълум қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: