USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш қоидалари ўзгартирилади

389 марта

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш қоидалари ўзгартирилади

Жорий йил 1 мартдан бошлаб Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш учун асослар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ТАСС танишиб чиққан ҳужжатда келтирилган.

Унга кўра, ҳудудий даражада чет эл ишчи кучини жалб этишга чекловлар жорий этилган тақдирда, иш берувчиларга мигрантлар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқи берилади. Бунгача Россия Меҳнат кодексида хорижий фуқаролар билан меҳнат муносабатларини фақат федерал даражада чекловлар ўрнатилганда тугатишга рухсат берилган. Янги тузатишлар ушбу рўйхатга Россия Федерацияси субъектлари ҳокимияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни ҳам киритишни назарда тутади.

Қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтириш материалларида қайд этилишича, 2025 йилда шундай чекловлар қатор ҳудудларда, жумладан, Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Новгород ва Нижний Новгород вилоятларида жорий этилган. Ҳудудий ҳужжатларда патент асосида ишлаётган хорижий фуқаролар меҳнатидан иқтисодиётнинг айрим тармоқларида фойдаланишни тақиқланган.

Шу билан бирга, иш берувчилар ҳуқуқий ноаниқликка дуч келган: ҳудудий тақиқларга риоя қилмаслик 1 млн рублгача жарима ёки фаолиятни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид солган, бироқ хорижий ходимни ишдан бўшатиш ноқонуний деб топилиши ва қўшимча хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган.

Ҳужжатда келтирилишича, таклиф этилаётган ўзгаришлар ушбу ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш ва меҳнат қонунчилигини миграция бандлигини ҳудудий тартибга солиш амалиётига мослаштиришга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: