USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мисрда 10 минг йиллик қоя бошпанаси топилди

198 марта

Мисрда 10 минг йиллик қоя бошпанаси топилди

Миср археологлари Синай ярим оролида тахминан 10 минг йиллик қоя бошпанасини топди. Бу ҳақда мамлакат Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги маълум қилди.

Топилма Жанубий Синай вилоятидаги Жабал-Умм-Арақ тоғида жойлашган. Объект узунлиги 100 метрдан ортиқ. “Шифтлар” қизил ва кулранг расмлар билан безатилган бўлиб, уларда ҳайвонлар, рамзий шакллар ва турли даврларнинг кундалик ҳаёти тасвирланган. Расмларнинг бир қисми милоддан аввалги 10000—5500 йилларга тааллуқли экани ҳақида маълумот берилган.

Фото: Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги
Тасвирлар орасида камон ва итлар билан овчилар, туя ва отларга минган чавандозлар, шунингдек, дастлабки араб ёзувларини кўриш мумкин.

Вазирлик маълумотларига кўра, Умм-Арақни очиқ осмон остидаги музей деб ҳисоблаш мумкин, чунки милоддан аввалги даврдан то исломгача бўлган бадиий ва рамзий тасвирларнинг ривожланишини акс эттиради. 
Фото: Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги
Қазишмада ҳайвон қолдиқлари ва турар жой излари ҳам топилган. Қадимги Миср, Рим ва ўрта асрларга оид тош қуроллар ҳамда сопол парчалари топилган. Бу эса одамлар тунаш учун бошпана сифатида фойдаланганини кўрсатади

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: