USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғазоликлар Рамазон ойига тайёргарлик кўрмоқда

112 марта
Ғазоликлар Рамазон ойига тайёргарлик кўрмоқда

Муҳосара ва оғир ҳаётий шароитларга қарамасдан, Ғазо сектори аҳолиси муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўрмоқда. Рамазон арафасида Ғазо оилалари байрамона муҳит яратиш мақсадида чироқлар ва рамзий безакларни уй эшиклари, балконлар, шунингдек, вақтинчалик қурилган чодирларнинг кириш қисмига осиб қўйган.

Айниқса болаларнинг қувончи алоҳида сезилмоқда. Улар муқаддас ойни кутиб олиш учун қўлларида қуёш батареясидан қувват олувчи кичик фонарлар билан кўчаларга чиқиб, вайроналар орасида ҳам байрам кайфиятини уйғотмоқда. Бу манзаралар оғир синовлар ичида ҳам умид ва сабр йўқолмаганини намоён этмоқда.

Маълум қилинишича, Ғазога олиб кириладиган товарлар жуда қиммат экани сабабли кўплаб оилалар анъанавий рамазон фонусларини ўз қўллари билан тайёрлашга мажбур. Фонуслар консерва банкалари, картон ёки рангли қоғозлардан ясалмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг қийинчиликларга қарамай, қадрият ва анъаналарни сақлаб қолишга бўлган интилишини кўрсатади.


Ғазоликлар фонус нури кулфат ва мусибатларни даф этиб, уйларга тинчлик ва барака олиб келишига ишониб, вайроналар орасида ҳам чироқ ёқишмоқда. Улар учун Рамазон — фақат рўза ва ибодат ойи эмас, балки умид, бирдамлик ва сабр рамзи ҳисобланади.

Оғир шароитларга қарамасдан, Ғазода Рамазон руҳи сезилиб турибди. Бу эса инсон иродаси, эътиқод ва умид ҳар қандай қийинчиликдан устун эканини яна бир бор намоён этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: