USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрон изидан: Афғонистон Покистон самолётларига қарата ўт очди

68 марта

Эрон изидан: Афғонистон Покистон самолётларига қарата ўт очди

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати маъмурияти вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид пойтахтда юз берган қатор портлашлардан сўнг, Афғонистон кучлари Қобул осмонида Покистон самолётларига қарши ҳаво ҳудудидан мудофаа (ҲҲМ) воситаларини қўллаганини маълум қилди. Бу ҳафда ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа бугун, 1 март куни эрталаб, АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда Форс кўрфази мамлакатларидаги жавоб ҳужумлари туфайли минтақада кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлган.
Қобулда нималар бўлди?
Афғонистон пойтахтида портлашлар ҳали тонг отмасдан содир бўлган, шундан сўнг гувоҳлар отишма овозларини эшитган. Ҳужум нишонлари ва эҳтимолий қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
“Кобулда Покистон самолётларига қарши ҲҲМ воситалари билан ҳужумлар уюштирилди. Қобул аҳолиси хавотирга тушмаслиги керак”, дейди Мужоҳид.
Покистон томони ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.
Эскалация сабаблари
Вазиятнинг кескинлашиши Исломободнинг Афғонистон ҳудудига берган авиазарбаларидан сўнг бошланди. Покистон буни жангарилар инфратузилмасига қарши кураш деб тушунтирган. Қобул эса бу ҳаракатларни суверенитетнинг бузилиши деб баҳолади ва 2600 кмлик умумий чегара бўйлаб жавоб чораларини эълон қилди.
Покистон Афғонистонни “Техрик-е-Толибон Покистон” гуруҳига бошпана беришда айбламоқда. Афғонистон томони бундай даъволарни рад этади.
Халқаро ҳамжамият муносабати
Бир нечта давлатлар, жумладан, Қатар ва Саудия Арабистони томонларни вазминликка чақирди ва воситачиликни таклиф қилди. АҚШ Покистоннинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Покистон Мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осиф вазиятни “очиқ уруш” деб таърифлади, Афғонистон ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний эса бу можаро “жуда қимматга тушишидан” огоҳлантирди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: