USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дунёдаги энг қиммат атом электр станциясини қандай қуриш мумкин?

38 марта

Дунёдаги энг қиммат атом электр станциясини қандай қуриш мумкин?

«Атом энергетикаси олтин асрининг янги босқичига қадам қўймоқдамиз» — мамлакатнинг янги реакторлар қурилишига хусусий сармояларни жалб қилиш режаларини илгари сурган Буюк Британия энергетика вазири Майкл Шэнкс шундай деганди.

Бироқ унинг оптимизми тезда сўнди. Буюк Британиянинг сўнгги 30 йилда қурилаётган биринчи янги атом электр станцияси ўтган ҳафта тарихдаги энг қиммат АЭС мақомини олди. Бу АҚШ атом энергетикаси соҳасида ўз қувватларини ошираётган бир паллада, Буюк Британиянинг «олтин аср»га қўшган ҳиссаси бундай мегалойиҳалар қанчалик қимматга тушишидан огоҳлантирувчи ҳикоя бўлиши мумкин.

Энг яхши прогнозлар ҳам Англия жанубидаги «Ҳинкли-Пойнт С»ни ишга тушириш муддатлари кечикишини кўрсатмоқда: аслида 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган АЭС, эндиги режага кўра, 2030 йилда фойдаланишга топширилади (лойиҳа 2016 йилда тасдиқланган). Икки реакторли 3,2 ГВт қувватга эга объектнинг ҳозирги қиймати 49 миллиард фунт стерлингга баҳоланмоқда (66 миллиард АҚШ доллари атрофида). Ваҳоланки, 2016 йилда лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард фунт стерлингни ташкил этганди.
Халқаро энергетика агентлиги маълумот беришича, ҳатто АҚШнинг Жоржия штатидаги «Вогтл» (Vogtle) атом электр станцияси қўшимча 16 млрд доллар харажат, етти йиллик кечикиш ва йирик банкротлик оқибатлари билан ҳам бундан анча арзонга тушган.
«Ҳинкли-Пойнт»даги муаммолар барвақт юзага чиқди. 2019 йилда лойиҳани амалга ошираётган EDF (Франция давлат энергетика компанияси) «мураккаб тупроқ шароитлари»ни важ қилиб, харажатларни 2,9 миллиард фунт стерлинггача оширди. Британия меъёрий стандартларига мувофиқ, лойиҳага минглаб ўзгаришлар киритилди ва натижада EDFга дастлаб мўлжалланганидан кўра кўпроқ пўлат ва бетон керак бўлди.

2024 йилда қарийб 13 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги маблағ ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, лойиҳанинг навбатдаги кечикиши сабабли EDF тахминан 1,5 миллиард фунт зарар кўрган. Компания ўтган ҳафта «молиявий эҳтиёжларни қоплаш учун ечимлар излашда давом этаётганини» маълум қилди.
Унинг ҳамкори — Хитойнинг China General Nuclear Power Group компанияси 2023 йилда молиялаштиришни тўхтатган. Бу Буюк Британия ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан EDF «Sizewell C» лойиҳасидаги Хитой компаниясининг улушини сотиб олганидан кейин содир бўлди.

Қатор нохуш хабарларга қарамай, Буюк Британия ҳукумати янги реакторлардан кеча-ю кундуз паст углеродли энергия билан таъминловчи энг муҳим манба сифатида умидини узгани йўқ.

Келажакда кечикишлар ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш учун расмийлар норматив базани соддалаштириш ниятида. Ўтган йили The Journal нашри «Ҳинкли-Пойнт» қурилишида юзага келган бир можаро ҳақида ёзган эди: қурувчилар экология талабларини бажаришга, жумладан, балиқларни совитиш тизимига тушишдан ҳимоя қилиш режасини амалга оширишга мажбур бўлган. Бунинг учун бир неча ўн миллион долларга тушган «балиқлар дискотекаси» (fish disco) деб номланган қўрқитиш мосламасидан фойдаланилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: