USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркияда хаос. Ўқитувчи ўз ўқувчиси томонидан ўлдирилди

649 марта

Туркияда хаос. Ўқитувчи ўз ўқувчиси томонидан ўлдирилди

Жорий йилнинг 2 март куни бутун Туркияни ларзага солган воқеа содир бўлди. Истанбул шаҳридаги Борса касб-ҳунар ва техника Анадолу лицейида ўқитувчи Фотима Нур Челик ўз ўқувчиси томонидан пичоқланиб, ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.


Қайд этилишича, 17 ёшли ўқувчи Ф.С.Б. ўқитувчилар – 44 ёшли Фотима Нур Челик, 52 ёшли З.А. ва 15 ёшли ўқувчи С.К.га пичоқ билан ҳужум қилган. Полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари ҳодиса ҳақида хабар етказилиши биланоқ воқеа жойига етиб борган. Жароҳат олган уч киши эса дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Оғир жароҳат олган биология фани ўқитувчиси Фотима Нур шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Яраланган бошқа ўқитувчи ва ўқувчининг шифохонада даволанишда давом этмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг лицейда дарсларга бир кунлик танаффус берилган ва мактабда хавфсизлик чоралари янада кучайтирилган.

Ҳодиса қандай содир бўлган?

Маълумотларга кўра, 17 ёшли Ф.С.Б. ҳодисадан икки кун олдин отаси томонидан Бакиркўй Мазҳар Усмон руҳий ҳасталиклар шифохонасидан чиқарилган бўлган. Шифохонадан чиққач, у мактаб дарс жадвалини текширган. Ўқувчи Фотима Нурнинг қайси вақтда қайси синфда бўлишини аниқлаб, ҳатто режа ҳам тузган. Эртаси куни эрталаб мактабга бориб, бевосита ўқитувчининг синфига бостириб кирган. ​

Жорий йилнинг 2 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида синфга кирган Ф.С.Б. биринчи бўлиб ўқитувчи Фотима Нурга, сўнг уни тўхтатишга ҳаракат қилган 15 ёшли ўқувчи С.К. гa ҳам пичоқ билан ҳужум қилган. Пичоқбозликни тўхтатишга уринган бошқа бир ўқитувчи З.А. ҳам елкасидан жароҳат олган.
Эътиборли жиҳати шундаки, гумонланувчи 2025 йилда мактабда бошқа жанжалга аралашган, вафот этган ўқитувчи Фотима Нур эса Интизом қўмитасининг йиғилишда ушбу ўқувчи ҳақида сўз очиб, “ҳаётимиз хавф остида”, дея огоҳлантирган.

Синфда бўлган ўқувчилардан бири воқеа ҳақида айтиб берар экан, саросимадан қўрқувга тушиб қолганини билдирган.
“У жуда яхши ўқитувчи эди, одатда ҳамма бир-бири билан яхши муносабатда бўлар эди. Воқеа кўз олдимда рўй берди, мен ҳам ўша синфданман. Ўша дақиқада саросимада деярли ҳеч нарса қила олмадик, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмади. Қўрқувдан нима қилишни билмадик. Ўқитувчи коридор томон чиқарилганида ёнида турдик. Сўнг бизни яна синфга олиб киришди”, деган гувоҳ.

Синф раҳбарининг сўзларига кўра, гумондор ўқувчини директор ўринбосари тўхтатиб қолган.
“У бир зумда қўлида пичоқ билан Фотима Нурнинг синфига кириб, афсуски уни ўлдирган. Шундан сўнг бошқа синфлардаги ўқитувчилар ва ўқувчиларга ҳужум қилмоқчи бўлганида директор ўринбосари уни тўхтатиб қолган. Фотима жуда яхши инсон эди, ҳеч кимга ёмонлик қиладиган одам эмас эди. У ўша ўқувчи юзасидан Интизом қўмитасига бир ҳужат тақдим қилганди. Ўқувчи эса ташқарида гиёҳванд модда қабул қилиб, суиқасдни амалга оширган”, дейди синф раҳбари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: