USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрон чегарадаги курд кучларига зарба берди

35 марта

Эрон чегарадаги курд кучларига зарба берди

Эрон разведка вазирлиги мамлакат ғарбий чегаралари яқинида курд қуролли гуруҳларининг позицияларига зарба берилганини маълум қилди. Давлат оммавий ахборот воситалари тарқатган баёнотга кўра, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан ҳамкорликда ўтказилган ва гуруҳларга тегишли базалар ҳамда ўқ-дори омборлари йўқ қилинган. Бу ҳақда “Iran International” ёзди.

Манбада айтилишича, “сепаратист террорист гуруҳлар” АҚШ ва Исроил қўллаб-қувватида Эрон ҳудудига кириб, шаҳарлар ва чегара ҳудудларида ҳужумлар уюштиришни режалаштирган. Теҳрон томони уларнинг инфратузилмасига катта зарар етказилгани ва қурбонлар борлигини таъкидлаган. Шунингдек, чегара ҳудудларидаги курд аҳолиси билан ҳамкорликда вазият назорат қилинаётгани айтилган.

Бироқ Эроннинг ғарбий чегарасида жойлашган Қаср-е Ширин тумани расмийлари бу маълумотларни рад этган. Уларнинг айтишича, ҳудудга қуролланган гуруҳлар кириб келгани ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот қайд этилмаган.

Ироқ Курдистони ҳукумати вакиллари ҳам курд мухолифат гуруҳларини қуроллантириш ёки уларни Эронга юбориш ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атаган. Шу билан бирга, минтақадаги кескинлик сақланиб қолмоқда: АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбаларидан кейин Теҳрон ва унинг иттифоқчилари Ироқ Курдистонига бир қатор ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширгани хабар қилинган.
Айни пайтда Туркия ҳам курд гуруҳлари фаолиятини яқиндан кузатаётганини урғулаган. Анқаранинг таъкидлашича, Курдистон эркин ҳаёт партияси (PJAK) каби ташкилотлар минтақада этник сепаратизмни кучайтириб, барқарорликка таҳдид солиши мумкин. АҚШ эса курд қуролли гуруҳларини қўллаб-қувватлаш режаси ҳақидаги хабарларни инкор қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: