USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Берлиндан Парижгача: Европа шаҳарларида Эрон учун намойишлар ўтказилди

216 марта

Берлиндан Парижгача: Европа шаҳарларида Эрон учун намойишлар ўтказилди

Европанинг қатор шаҳарларида Эрондаги вазият ва давом этаётган уруш фонида намойишлар ўтказилган. Берлин, Стокгольм, Париж ва Амстердамда йиғилган намойишчиларнинг бир қисми Ислом Республикаси сўнгги шоҳининг ўғли — муҳожирликдаги шаҳзода Ризо Паҳлавийни қўллаб-қувватлаган, бошқалари эса монархия давом этишига қарши чиққан. Бу ҳақда “Euronews” ёзди.

Намойишларда 1979 йилги ислом инқилобидан олдинги Эрон байроқлари — шер рамзи туширилган байроқлар кўзга ташланган. Айрим иштирокчилар Паҳлавийни мамлакатда сиёсий ўзгаришлар ва сайловларга олиб борувчи муваққат раҳбар сифатида кўраётганини айтган.

Парижда икки хил позиция намоён бўлган: бир гуруҳ Паҳлавийни ҳокимиятга ўтиш жараёнини бошқариши мумкин бўлган номзод сифатида кўраётган бўлса, айримлар “На шоҳ, на мулла” деган шиорлар билан монархия ҳам, диний ҳокимият ҳам қабул қилинмаслигини билдирган.

Лондондаги намойишларда эса урушга қарши чақириқлар янграган. “Эронга тегманг” шиори остида ўтган юришда минглаб одамлар қатнашиб, Теҳронга қарши бомбардимонларни тўхтатишни талаб қилган. Шу билан бирга, баъзи иштирокчилар Эроннинг олий раҳбариятини кучли ҳимоя қилган.

Шу кунларда Эрондаги ҳокимият масаласи халқаро сиёсий муҳокамалар марказида турибди. АҚШ Президенти Дональд Трамп Теҳронда янги раҳбарият шаклланса, мамлакат иқтисодиётини тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини иддао қилган. Теҳроннинг БМТдаги элчиси эса мамлакат раҳбарияти фақат конституциявий тартиб асосида ва ташқи аралашувсиз танланишини таъкидлаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: