USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ ва Исроил Исфахондаги ядровий объектга ҳужум қилди

122 марта

АҚШ ва Исроил Исфахондаги ядровий объектга ҳужум қилди

АҚШ ва Исроил Эроннинг Исфахон шаҳридаги радиациядан ҳимоя қилиш марказига зарба берди. Бу ҳақда ISNA хабар қилди. 

“2026 йил 7 март куни Исфахон вилоятидаги гамма-нурланиш ва стериллаш объекти сионистик режим ҳамда АҚШ томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учради”, дейилади хабарда.

Нашр маълумотларига кўра, марказ жиддий шикастланган. Атроф-муҳитда радиациявий ифлосланиш ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Кеча, 8 март куни Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ҳам Исфахон аэропортида Эроннинг бир нечта F-14 қирувчи самолётлари йўқ қилинганини маълум қилган. Самолётлар 7 март куни амалга оширилган авиазарбалар тўлқини оқибатида яксон қилинган. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, зарбалар ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) воситаларига ҳам берилган.


АҚШ разведкаси баҳосига кўра, Эрон 2025 йил июнь ойида АҚШнинг Исфахондаги ядровий объектга берган зарбаларидан сўнг вайроналар остида қолган юқори даражада бойитилган ураннинг асосий захирасига тор туннель орқали кириш имконига эга бўлиши мумкин. Нашрнинг ёзишича, февраль ойидаги сунъий йўлдош суратларида бир нечта туннель киришлари, жумладан ғарбий қисмида кенг кўламли қазиш ишлари кўринган.

NYT маълумотларига кўра, Исфахондаги уран захираси Вашингтонда потенциал ядровий дастурнинг ўта муҳим элементи сифатида кўрилмоқда: гап 60 фоизгача бойитилган тахминан 970 фунт (тахминан 440 кг) уран ҳақида кетмоқда – уни ядро қуроли учун ишлатиш учун бойитиш даражасини 90 фоизга етказиш керак. Нашрнинг аниқлик киритишича, уран контейнерларда газ ҳолатида сақланади ва уни чиқариб олиш ҳамда кўчириш муддати номаълумлигича қолмоқда. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: