USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Европада газ захиралари кескин камайди

119 марта

Европада газ захиралари кескин камайди

Европа ерости газ омборларидаги захиралар сезиларли даражада камайган. Gas Infrastructure Europe(GIE) маълумотларига кўра, 2026 йил март ойи бошига келиб Нидерландиядаги ерости газ омборлари тўлдирилиши даражаси 10 фоиздан ҳам пастга тушган бўлса, Европа Иттифоқи бўйича умумий кўрсаткич 30 фоизданкамайган. Бу кузатувлар тарихида март ойи боши учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Нидерландияда газ омборларидан газ олиш мавсуми 2025 йил 6 ноябрда бошланган. Ўша пайтда омборлар 73,14 фоизга тўлган, захира ҳажми эса 9,96 млрд куб метрни ташкил этган. Маълумот учун, Нидерландия Европа Иттифоқида газ омборлари ҳажми бўйича 3-ўринни эгаллайди.


Мамлакатда шу вақтдан бери омборлардан 8,61 млрд куб метр газ олинган. Ёзги даврда эса омборларга 7,1 млрд куб метр газ қуйилган. Қишга тайёргарлик давомида омборларга қуйилган газ 2026 йил 8 февралга келиб тўлиқ сарфланган. Бундан ташқари, аввалги йиллардан қолган захиралардан 1,5 млрд куб метрдан ортиқ газ ишлатилган.
Европа Иттифоқида газ сақлаш қуввати энг катта бўлган давлатлар:
  • Германия — 23,7 млрд куб метр;
  • Италия — 19,2 млрд куб метр;
  • Нидерландия — 13,6 млрд куб метр;
  • Франция — 11,9 млрд куб метр;
  • Австрия — 9,5 млрд куб метр.
Ҳозирда Европа Иттифоқидаги умумий ҳолат 30 фоиздан кам ҳисобланади. Европа ерости газ омборларидаги умумий захиралар ҳам сезиларли даражада камайган. 2026 йил 6 март ҳолатига кўра, омборлар 29,52 фоизгатўлдирилган, уларда 31,82 млрд куб метр газ мавжуд деб маълумот келтирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: