USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ер аҳолиси ҳаддан ташқари кўпайиб кетган”. Олимлар глобал хавф ҳақида огоҳлантирди

451 марта

“Ер аҳолиси ҳаддан ташқари кўпайиб кетган”. Олимлар глобал хавф ҳақида огоҳлантирди

Инсоният ҳозирги истеъмол даражаси билан Ер барқарор таъминлай оладиган одамлар сонидан аллақачон ошиб кетди. Флиндерс университети олими Кори Бредшоу бошчилигидаги тадқиқотчилар 200 йилдан ортиқ вақт мобайнидаги аҳоли сонига оид маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди.

Экологлар буни “муҳитнинг сиғим чегараси” деб аташади: бу мавжуд ресурслар ва уларнинг тикланиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддат давомида яшай оладиган индивилар сонидир. Муаллифлар ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда энг мақбул кўрсаткич қарийб 2,5 миллиард кишини ташкил этади — бу кўрсаткичда ҳам барқарорлик, ҳам энг кам яшаш даражаси сақланиб қолади.

Айни пайтда Ернинг ҳақиқий аҳолиси эса қарийб 8,3 миллиард кишига етган. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, мутлақ чегара 12 миллиард атрофида, бироқ бу очлик, касалликлар ва можаролар каби жиддий хавфларни келтириб чиқаради.
Фото: БМТ ва ИИАСА-ЖРC моделлари асосида Ер аҳолиси сонининг ўтмишдаги динамикаси ва прогнозлари. Фото: Брадшаw эт ал., Энвирон. Рес. Латвия, 2026 йил


Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 1950-йиллардан олдин ҳам аҳоли ўсиши тезлашган, лекин 1960-йилларда секинлаша бошлаган. Мавжуд тенденцияларга кўра, сайёра аҳолиси 2060-йиллар охири ёки 2070-йилларга бориб 11,7–12,4 миллиард кишилик энг юқори чўққига чиқиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, барқарорлик даражаси бўлган 2,5 миллиард ва ҳозирги 8,3 миллиард ўртасидаги тафовут кўплаб замонавий муаммоларни — ресурсларнинг тугашидан тортиб экологик инқирозларгача изоҳлайди.
Сайёрамиз аллақачон зўриқиш остида. Энергия, ер ҳамда озиқ-овқатдан фойдаланишда зудлик билан ўзгаришлар қилинмаса, миллиардлаб одамлар беқарорликка юз тутади, дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Кори Бредшоу.


​Муаллифлар бу ерда гап моделларга асосланган тахминий ҳисоб-китоблар ҳақида кетаётганини ва уларнинг ўз чекловлари борлигини таъкидламоқда. Ҳақиқий динамикага ҳаддан ташқари кўп омиллар таъсир қилади ва уларнинг барчасини ҳисобга олишнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, тадқиқотчилар ҳали ҳам умид бор, деб ҳисоблайди. Истеъмолни камайтириш ва ресурслардан фойдаланишга бўлган ёндашувларни ўзгартириш аҳволни яхшилаши мумкин — бироқ буни бугундан бошлаш керак.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: