USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Тез орада 4-5 долларлик бензинни соғиниб қоласиз”: Эрон Трампнинг Ҳормуз блокадасига жавоб қайтарди

175 марта

“Тез орада 4-5 долларлик бензинни соғиниб қоласиз”: Эрон Трампнинг Ҳормуз блокадасига жавоб қайтарди

Манба: Gallo Images
АҚШ президенти Дональд Трамп тинчлик музокаралари натижасиз тугагач, Ҳормуз бўғозини блокада қилишни буюрди. Эрон ҳукумати бўғозга яқинлашган ҳарбий кемаларга қатъий чора кўрилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.


АҚШ ҳарбийлари 13 апрель куни соат 10:00 дан бошлаб, бўғоздаги Эрон портларига кираётган ва чиқаётган барча кемалар ҳаракати тўхтатилишини маълум қилди.Эрон парламент спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф блокада таҳдидига жавобан Оқ уй яқинидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи акс этган харитани кўрсатди.
Фото: X
“Ҳозирги бензин нархидан баҳраманд бўлинг. Блокада деб аталадиган вазиятда сиз тез орада 4-5 долларлик бензинни ҳам соғиниб қоласиз”, деб ёзди спикер X ижтимоий тармоғида.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунларига изоҳ берди. Вазир ушбу мулоқотни икки давлат ўртасидаги сўнгги 47 йилдаги энг фаол ҳамкорлик деб тавсифлади.
“Исломободда ўзаро англашув меморандумини имзолашга бир қадам қолганида, биз максимализм, ўйин қоидаларининг ўзгариши ва блокадага дуч келдик. Ҳеч қандай сабоқ олинмади. Яхши ниятдан яхшилик, душманликдан эса адоват юзага келади”, деди Ароқчи.
Блокада эълони фонида 12 апрель куни бир баррел нефть нархи 100 доллардан ошди. Brent русумли нефть 8 фоизга қимматлашди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу вазият глобал иқтисодиётга жиддий зарар етказиши ва ёнилғи нархини янада кескин ошириб юбориши мумкин.
“Қўшма Штатлар Ҳормуз бўғозини очишга уриниб, Эрондан тарихий мағлубиятга учраганидек, ҳар қандай денгиз блокадасида ҳам муқаррар равишда мағлуб бўлади”, деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси собиқ бош қўмондони Муҳсин Ризойи.
У Эрон армияси “АҚШнинг бундай ҳаракатига йўл қўймаслиги” ва ҳар қандай таҳдидларга қарши туриш учун “катта, ҳали ишга солинмаган салоҳиятга” эгалигини айтди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: