USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳаракат бор жойда натижа бор: Урганчда мурожаат бир кунда ижобий ҳал этилди

397 марта
Ҳаракат бор жойда натижа бор: Урганчда мурожаат бир кунда ижобий ҳал этилди

Урганч шаҳрида аҳоли мурожаатларини тезкор ва самарали ҳал этиш борасида амалий ишлар давом этмоқда. Хусусан, шаҳарнинг Обихаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Қодиров томонидан билдирилган мурожаат шу куннинг ўзида ижобий ечим топди.

Маълум қилинишича, фуқаро ўз мурожаатида оилавий даромадини ошириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган. Шу муносабат билан у Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Ш.Халимовдан Урганч марказий деҳқон бозоридан савдо қилиш учун жой — раста ажратишда амалий ёрдам сўраган.


Мурожаатга депутат томонидан тезкор муносабат билдирилиб, масала қисқа фурсатда ҳал этилди. Натижада фуқаро аylanma маблағ билан таъминланиб, шаҳар Кенгаши раиси П.Рўзибойев билан ҳамкорликда бозор маъмурияти билан келишилган ҳолда унга 2 та савдо растаси ажратиб берилди.

Мазкур амалий ёрдам фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ва оилавий даромадини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, бу каби ташаббуслар ва аҳоли мурожаатларига амалий ечим топиш ишлари депутатлар томонидан изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Мурод 29 Aprel 2026 10:55
      Бозор маьмуриятига учрашмаганми савдо расталари шундогам бушку бу нимаси энди депутатга мурожаат килгани

Мавзуга алоқадор: