USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Танқиддан сўнг Урганч тумани тинчлик кўчасидаги обгор йўлни депутатлар ўрганди.

327 марта
Танқиддан сўнг Урганч тумани тинчлик кўчасидаги обгор йўлни депутатлар ўрганди.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар жамиятдаги муаммоларни ёритиш ва уларга тезкор ечим топишда муҳим майдонга айланмоқда. Хусусан, Урганч туманидаги «Тинчлик» кўчасининг носоз аҳволи ҳақида тармоқларда тарқалган танқидий видеолар жамоатчилик эътиборини тортди.

Эътиборлиси, мазкур ҳолат Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутатлари томонидан ҳам эътиборсиз қолдирилмади. Фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар асосида тегишли мутасадди ташкилотларга қатъий қўшма депутатлик сўрови юборилди.
Кеча туман Кенгаши депутати М. Машарипов муаммони жойига чиқиб ўрганиш мақсадида «Тинчлик» кўчасида бўлиб, мавжуд ҳолатни яна бир бор кўздан кечирди. Ўрганиш жараёнида йўлнинг техник ҳолати, аҳолига яратилган шароитлар ҳамда таъмирлаш ишларини бошлаш муддатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, депутатлар томонидан ижрочи ташкилот вакилларига муаммони қисқа муддатларда, энг муҳими — сифатли бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

— «Биз учун тармоқдаги пост — шунчаки хабар эмас, балки ҳаракатга чақириқдир. Депутатлик сўровининг натижаси қоғозда эмас, айнан Тинчлик кўчасининг равон йўлларида кўриниши шарт», — дея таъкидлайди халқ вакиллари.

Қайд этиш жоизки, айнан танқидий видеолар орқали кўтарилган мазкур муаммога тезкор эътибор қаратилиши депутатлик назорати самарали ишлаётганидан далолат беради.

Бу каби тизимли назорат тадбирлари ҳудудларда ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ва муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши

Изоҳ қолдириш

    • Bektemur 19 Aprel 2026 13:21
      шу кунгача депутатларимиз бу кучадан утмаганми утишса хам парво килишмаганми умуман олганда халкни норози кайфиятини кутиб туришганмиди хайронсан каерда яшашади узи бу депутат халк ичида эмасми

Мавзуга алоқадор: