USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

2026 йилги Ҳаж: Хоразмликлар учун квота ва парвозлар маълум бўлди

269 марта
2026 йилги Ҳаж: Хоразмликлар учун квота ва парвозлар маълум бўлди

2026 йилги муборак Ҳаж сафари учун Ўзбекистон зиёратчиларига ажратилган квота 15 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ҳузуридаги Ҳаж ва Умра маркази маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ҳаж зиёратининг умумий қиймати 77 миллион 73 минг сўм этиб белгиланган.

Ҳаж мавсуми 2 май санасидан бошланади. Ўзбекистондан 18 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар йўлга қўйилади.

Қувонарлиси, Хоразм вилояти зиёратчилари учун ҳам қулайлик яратилган. Хусусан, Урганч шаҳридаги халқаро аэропортдан Мадина шаҳрига тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилади. Ушбу имконият вилоят аҳолиси учун ортиқча оворагарчиликларни камайтириб, сафарни янада енгиллаштиради.

Зиёратчиларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан амалга оширилади, қайтиш парвозлари эса Uzbekistan Airways ҳиссасига тўғри келади.

Мутахассислар ушбу йилги Ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилиши, зиёратчилар учун барча шароитлар яратилиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Нодирбек 29 Aprel 2026 19:16
      Хоразмликлар учун квота қани

Мавзуга алоқадор: