USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовотдаги “кўкрак нишонлари” можароси: ҳамширалар норозилигидан кейин расмий муносабат берилди

1 261 марта
Шовотдаги “кўкрак нишонлари” можароси: ҳамширалар норозилигидан кейин расмий муносабат берилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида ҳамшираларга топширилган кўкрак нишонлари атрофидаги баҳс ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бир гуруҳ ўрта тиббиёт ходимлари видеомурожаат орқали мукофотлаш жараёнида адолат тамойилларига риоя қилинмагани, кўп йиллик тажрибага эга ҳамширалар эътибордан четда қолганини билдирган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан айрим ҳамшираларга берилган кўкрак нишонлари давлат ёки идоравий мукофот ҳисобланмайди.

Маълум қилинишича, нишонлар Шовот туман соғлиқни сақлаш бўлими таклифи асосида нодавлат ташкилоти томонидан тақдим этилган бўлиб, бу жараён вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилмаган. Шунингдек, ушбу нишонлар тўлов асосида тарқатилгани ҳам аниқланган.


Расмий баёнотда қайд этилишича, нодавлат ташкилотлари таъсис этган турли кўкрак нишонлари ва сертификатлар расмий давлат мукофоти сифатида баҳоланмаслиги керак. Шу муносабат билан ходимларга турли гумон ва нотўғри хулосаларга берилмаслик чақируви қилинган.

Бошқарма томонидан Шовот туман соғлиқни сақлаш бўлими масъулларига қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, ходимларга тўлиқ ва аниқ тушунтириш бериш ҳамда бу каби ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берилган.

Изоҳ қолдириш

    • Расул 14 May 2026 16:13
      Но Давлат ташкилотни нима ищи бор Давлат ташкилоти БН
    • Мансур 14 May 2026 19:10
      🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
      Ўзбекистонимиз тинчлигига кўз тегмасин
      🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
      Ассалому алайкум азиз юртдошлар Хурматли
      Мутасадди раҳбарлар

      Тинчлик инсон учун энг буюк неъмат. Бугун юртимиздаги осойишталик халқимиз фаровонлиги ва тараққиёти амалга оширилаётган оқилона сиёсат ва ислоҳотлар самарасидир.
      Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз хусусан Хоразм вилояти Хива ва Шовот туманида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Янги уйлар йўллар тез юрар поезлар мактаблар ва иш ўринлари халқимиз учун яратилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

      👇👇👇👇👇👇
      Аммо халқни қаттиқ қийнаётган масалалардан бири бу Шовот тумани тиббиёт тизимидаги оғриқли муаммолардир.
      Туманимизда кўп соҳалар янгиланди ривожланди таниб бўлмас даражада ўзгарди. Лекин минг афсуски тиббиёт соҳасида айниқса Т.Т.Б тизимида халқ кутган ҳақиқий ўзгаришлар ҳали ҳам сезилмаяпти.
      Оддий инсон шифохонага дардига даво излаб боради. У ердан меҳр эътибор ва инсоний муносабат кутади. Аммо айрим ҳолатларда беморларга бефарқ муносабат узун навбатлар масъулиятсизлик ва тиббий хизмат сифати пастлиги одамларни қаттиқ ранжитмоқда.
      Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда Шовот тумани Тиббиёт бирлашмаси атрофида тиббиёт муассасасидан чиқаётган оқава сувлар очиқ табиатга оқизилаётгани бу ҳолат атроф-муҳит ва дарахтларга салбий таъсир қилаётгани ҳақидаги мурожаатлар ҳам халқни жиддий хавотирга солмоқда.
      Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий чора қўлланилгани айтилди.
      Шунингдек Шовот тумани тиббиёт бирлашмаси атрофида ходимлар ўртасида таниш-билишчилик буйруқларни сохталаштириш ва рағбатлантириш жараёнларида адолатсизлик ҳолатлари бўлаётгани ҳақида ҳам турли гап-сўзлар тарқалмоқда.
      Агар бу ҳолатлар рост бўлса албатта масъул ташкилотлар томонидан қонуний ва холис ўрганилиши керак. Чунки ҳар бир ходим ҳалол меҳнатига яраша қадрланиши рағбат ва имкониятлар адолат асосида тақсимланиши лозим.
      Энг ачинарлиси баъзи фуқаролар шифо излаб бориб муомаладан кўнгли оғриб қайтмоқда. Ахир инсон қадри ҳамма нарсадан устун эмасми.? Соғлиқ эса энг катта бойлик.
      Халқ тиббиётдан фақат дори эмас инсоф ҳалол хизмат ва инсоний муносабат ҳам кутаяпти.
      Шу сабабли мутасадди раҳбарлардан Шовот тиббиётидаги муаммоларга жиддий эътибор қаратиш халқ дардини эшитиш ва тизимда ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширишни сўраймиз.
      Чунки соғлиқ миллат бойлиги.
      Келинг юртимиз тинчлигини асрайлик бирдам ва ҳушёр бўлайлик
      Аллоҳ Ўзбекистонимизни тинч халқимизни бахтли қилсин.

      Хурмат билан
      М.М.Р

Мавзуга алоқадор: