USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда мустақиллик йилларида 170 та кўприк янгиланди

134 марта
Хоразмда мустақиллик йилларида 170 та кўприк янгиланди

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Хоразм вилоятида транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, кўприклар қурилиши ва реконструкция қилиниши ҳудуд иқтисодиёти ҳамда аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутди.
Маълум қилинишича, мустақиллик йилларида вилоятда жами 170 та кўприк қайта таъмирланиб, эски иншоотлар ўрнига замонавий кўприклар барпо этилди.

Жумладан, 2004 йилда Ҳазорасп туманида Амударё устидан темир йўл ва автомобиль қатнови учун мўлжалланган янги кўприк қурилди. Шунингдек, 2012 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани билан Хоразм вилояти Урганч туманини боғловчи, узунлиги 677 метр бўлган замонавий кўприк фойдаланишга топширилди.


Ушбукўприк қурилишидан аввал аҳоли дарёнинг бир соҳилидан иккинчи томонига ўтиш учун асосан кемалар ва вақтинчалик сузувчи воситалардан фойдаланган. Айниқса, қиш фаслида музлаган сув, кучли оқим ва ноқулай об-ҳаво шароити қатновни янада мушкуллаштирган. Фуқаролар иш, ўқиш ва кундалик эҳтиёжлари учун узоқ вақт навбат кутишга мажбур бўлган.

Янги кўприк ишга туширилиши билан энг яқин темир йўл ва автомобиль қатнови йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида Шовот — Қораўзак бекатларини боғловчи 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам бунёд этилди.

Мазкур лойиҳа натижасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошди. Ҳозирда бир кеча-кундузда 12 мингга яқин автомобиль ҳаракатланмоқда. Шунингдек, 48 минг нафар йўловчининг қарийб 2 соат вақти тежалишига эришилди.

Энг муҳими, аҳоли учун Амударёдан хавфсиз ва қулай ўтиш имконияти яратилди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: