USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ферузхон мақбарасида Yoga машғулоти: тарихий меросга ҳурмат қаерда?

687 марта
Нуруллабой мақбарасида Yoga машғулоти: тарихий меросга ҳурмат қаерда?

Ижтимоий тармоқларда Хива шаҳридаги Нуруллабой мақбараси ҳудудида бир гуруҳ фуқароларнинг Yoga машғулотлари билан шуғулланаётгани акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кўпчиликни ўйлантираётган асосий савол шу: муқаддас ва тарихий аҳамиятга эга бўлган жойда бундай тадбир ўтказилиши қанчалик тўғри?

Нуруллабой мажмуаси Хоразм тарихида муҳим ўрин тутадиган меъморий ва маданий мерос объектларидан бири ҳисобланади. У Хива хонлиги даврининг сўнгги йилларида барпо этилган бўлиб, миллий меъморчилик анъаналари ва тарихий муҳитни ўзида мужассам этган.
Бугун эса ана шундай тарихий ҳудудда Yoga машғулотлари ўтказилаётгани жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Айниқса, мазкур жой зиёрат қилинадиган, тарихий хотира сақланган маскан сифатида қаралиши вазиятни янада баҳсли қилмоқда.
Албатта, спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниши керак. Yoga ҳам кўплаб инсонлар учун жисмоний ва руҳий машғулот ҳисобланади. Аммо ҳар бир тадбирнинг ўз жойи ва муҳити бўлиши керак эмасми?

Хива — оддий шаҳар эмас. Бу очиқ осмон остидаги тарих. Ҳар бир гишти, ҳар бир мақбараси ўтмиш хотираси ҳисобланади. Туризмни ривожлантирамиз деб, тарихий ва муқаддас масканларни шоу ёки контент майдонига айлантириш қанчалик тўғри?
Жамоатчиликни қийнаётган яна бир савол — Yoga машғулоти учун бошқа замонавий зал ёки махсус ҳудуд топилмадими?

Тарихий мерос — бу фақат туристлар учун фон эмас. У миллат хотираси, аждодлар изи ва маънавий қадрият ҳисобланади. Шу боис бундай ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларга масъуллар жиддийроқ ёндашиши кераклиги ҳақида фикрлар кўпаймоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Azizbek 28 May 2026 13:30
      Afsus ichan qala boshliqindan so'rab go'rish garak ruxsatni shu odamdan boshqa hechkim barmidi manimcha yo o'zlaridan o'zlari girib shug'ullanibmila akan.

Мавзуга алоқадор: