USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан кучли шамол туфайли электр тармоқларида юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

95 марта
Хоразм вилоятида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан кучли шамол туфайли электр тармоқларида юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Хусусан, кучли шамол таъсири натижасида Боғот туманида жойлашган 35/10 кВли «Зарбдор» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Огоҳий» ҳаво электр узатиш тармоғининг 123–130-сонли таянч устунлари оралиғидаги таянчлар ва тармоқ элементлари шикастланган.

Айни вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали Боғот туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан авариявий ҳолатни бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Ҳозирда ҳудудда шикастланган эски таянчлар ўрнига янги темир-бетон устунларни ўрнатиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мутахассислар томонидан электр энергияси таъминотини имкон қадар қисқа муддатларда тўлиқ тиклаш ҳамда истеъмолчиларга ёндашиб, етказиб беришни барқарорлаштириш юзасидан барча куч ва воситалар сафарбар этилган.



#Хоразм #Боғот #ЭлектрТаъминоти #ҲудудийЭлектрТармоқлари #ОбҲаво #Тезкор

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: