USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазораспда тадбиркорлар муаммолари тингланди ва жойида ҳал этилди

165 марта
Ҳазораспда тадбиркорлар муаммолари тингланди ва жойида ҳал этилди

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Алишер Дусчанов Ҳазорасп тумани ҳокимлигида ҳудуддаги тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятида дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришдан иборат бўлди.

Мурожаатлар диққат марказида
Самимий ва ишчанлик руҳида ўтган мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, янги лойиҳалари ва истиқболли ташаббуслари бирма-бир тингланди. Бизнес вакилларини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Учрашувда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:

 Ҳудудда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш;
 Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш;
 Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: