USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқда трансформатордаги носозлик оқибатида ёнғин юз берди

48 марта
Янгиариқда трансформатордаги носозлик оқибатида ёнғин юз берди

Ижтимоий тармоқларда «Янгиариқда 1970-йилларда ўрнатилган трансформатор ёниб кетди» сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июнь куни Янгиариқ тумани Таган маҳалласида жойлашган ТП-10905-сонли трансформатор пунктида техник носозлик оқибатида ёнғин ҳолати юзага келган.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиалининг Янгиариқ туман электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси воқеа жойига етиб бориб, авария ҳолатини қисқа вақт ичида бартараф этган.

Мутасаддиларнинг билдиришича, электр таъминотида узилишларнинг олдини олиш ҳамда аҳолини тезроқ электр энергияси билан таъминлаш мақсадида туман захирасидаги трансформатор олиб келиниб ўрнатилган.
Ҳозирги вақтда янги трансформаторни тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ва тиклаш ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг ҳудуддаги истеъмолчиларга электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилиши маълум қилинди.

Масъуллар вазият назорат остида эканини ва электр таъминотини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлашмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: