USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қизамиқ ва менингитга қарши кураш кучайтирилмоқда: мутахассислар икки кун давомида махсус ўқитилди

75 марта
Хоразмда қизамиқ ва менингитга қарши кураш кучайтирилмоқда: мутахассислар икки кун давомида махсус ўқитилди

Хоразм вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган муҳим тадбир бўлиб ўтди. Урганч шаҳридаги «KARAVAN» меҳмонхонасида қизамиқ ва менингитга қарши эмлаш ҳамда иммунопрофилактика масалаларига бағишланган икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда UNICEF ҳамкорлигида ўтказилган семинарда вилоят ва ҳудудларда фаолият юритаётган етакчи эпидемиологлар, иммунологлар ва тиббий бригадалар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мутахассислар қизамиқ ва менингококк инфекцияларига қарши эмлашни самарали ташкил этиш, юқумли касалликларнинг тарқалишининг олдини олиш, эмлаш қамровини кенгайтириш ҳамда вакциналарни сақлашнинг муҳим бўғини ҳисобланган “совуқ занжир” тизимини такомиллаштириш бўйича билимларини мустаҳкамладилар.

Семинарда аҳоли ўртасида эмлаш маданиятини ошириш, санитария-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш ва вакцинацияга оид замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Айниқса, инсон папиллома вирусига қарши вакцина, бачадон бўйни саратони профилактикаси ҳамда халқаро тажрибалар ҳақидаги тақдимотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Мутахассислар бугунги кунда профилактика кўплаб оғир касалликларнинг олдини олишда энг самарали восита эканини таъкидладилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ҳудудларда эмлаш қамровини янада ошириш, аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш бўйича амалий тавсиялар олдилар.

Мутахассислар фикрича, бундай семинарлар нафақат тиббиёт ходимларининг малакасини оширади, балки қизамиқ, менингит ва бошқа бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши кураш самарадорлигини ҳам сезиларли даражада кучайтиради. Бу эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим қадам ҳисобланади.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: