USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқда болалар ўртасида оммавий дегельминтизация тадбири ўтказилди

22 марта
Янгиариқда болалар ўртасида оммавий дегельминтизация тадбири ўтказилди

Янгиариқ туманида болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва турли паразитар касалликларнинг олдини олиш мақсадида муҳим профилактик тадбир ташкил этилди.

Туманнинг 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2–10 ёшли болалар ўртасида 1-босқич оммавий дегельминтизация тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида врач-паразитологлар, оилавий поликлиника мутахассислари, бош ҳамширалар ҳамда мактаб ҳамширалари иштирок этиб, белгиланган тартиб асосида болаларга альбендазол дори воситалари тарқатилди.

Мутахассислар томонидан ота-оналар ва масъул ходимларга санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, профилактика чораларини кучайтириш ҳамда дори воситаларини тўғри қабул қилиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Таъкидланишича, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом вояга етказишга қаратилган бундай профилактик тадбирлар ҳудудларда изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: