USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол муносабати билан аҳолини огоҳлантирди

141 марта
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол муносабати билан аҳолини огоҳлантирди

Хоразм вилояти – Бугун вилоят ҳудудида кучли, айрим текисликларда эса баъзан жуда кучли салқин шамол кузатилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мутахассислар кучли шамол вақтида эшик, дераза, чердак ҳамда ҳаво айланиш тизимларини маҳкам ёпишни, электр ва газ жиҳозларини ўчириб қўйишни тавсия этмоқда.

Шунингдек, фуқаролардан дарахтлар, электр устунлари ва реклама конструкциялари яқинида турмаслик, балкон ва дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлаш сўралди.
Агар шамол янада кучайса, имкони борича мустаҳкам бинолар ёки ер ости ҳимоя иншоотларига кириб паноҳ топиш, очиқ майдонда бўлган ҳолларда эса хавфсиз жойга ўтиш тавсия этилади.


Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шикастланган бинолар, хавфли устунлар, реклама баннерлари ҳамда дарахтлар остида туриш хавфли эканини эслатди.
Шамол тингач, электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишдан олдин уларнинг созлиги текширилиши лозим.


Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда, фуқаролардан 112 қисқа рақами орқали тезкор хизматларга мурожаат қилиш сўралмоқда.
 Эҳтиёт бўлинг! Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ўзингиз ва яқинларингизнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: