USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмликларга муҳим огоҳлантириш: тарвуз ва қовундан заҳарланиш хавфи — нималарга эътибор бериш керак?

148 марта
Хоразмликларга муҳим огоҳлантириш: тарвуз ва қовундан заҳарланиш хавфи — нималарга эътибор бериш керак?

Ёз фаслида дастурхонларни тарвуз, қовун ва бошқа полиз маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо мутахассислар айнан шу даврда озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси фуқароларга полиз маҳсулотларини харид қилиш ва истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, тарвуз ва қовунни фақат ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган, сифати тасдиқланган савдо нуқталаридан сотиб олиш лозим. Келиб чиқиши номаълум, йўл бўйида ёки рухсат этилмаган жойларда сотилаётган маҳсулотлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин.

Шунингдек:
  • полиз маҳсулотларини истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;
  • кесилган тарвуз ва қовунни очиқ ҳавода узоқ вақт сақламаслик;
  • уларни жуда совуқ ичимликлар ёки сут маҳсулотлари билан бир вақтда истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Агар истеъмолдан кейин кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, бош айланиши ёки кучли ҳолсизлик каби аломатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Мутахассислар эслатишича, сифатли ва хавфсиз маҳсулот танлаш нафақат ўзингиз, балки оилангиз саломатлигини ҳам ҳимоя қилади.

ХоразмBugun таҳририяти ҳам юртдошларимизни ёзги мавсумда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: