USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пуллик йўл бор, аммо эски йўл нега вайрон бўлмоқда? Янгиариқ–Хива автомобиль йўли аҳволи ташвиш уйғотмоқда

342 марта
Пуллик йўл бор, аммо эски йўл нега вайрон бўлмоқда? Янгиариқ–Хива автомобиль йўли аҳволи ташвиш уйғотмоқда

Хоразм вилоятида Янгиариқ ва Хива туманларини боғловчи автомобиль йўлининг айрим қисмлари бугунги кунда оғир аҳволга келиб қолган. Йўл юзасида чуқурлар кўпайган, айрим жойларда асфальт қатлами емирилиб, ҳайдовчилар учун ҳаракат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Маҳаллий аҳоли ва ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, мазкур йўлдан ҳар куни ўнлаб оғир юк автомобиллари ҳаракатланади. Бу эса йўл қопламасига катта босим бериб, унинг тез емирилишига сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда ушбу ҳудудда юк автомобиллари учун муқобил бўлган пуллик автомобиль йўли ҳам фойдаланишга топширилган. Мазкур йўл транспорт оқимини енгиллаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда оғир юкларни замонавий инфратузилма орқали ташиш мақсадида барпо этилгани маълум.
Бироқ амалда айрим оғир юк машиналари вақт ёки харажатни тежаш мақсадида эски йўлдан ҳаракатланаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Натижада маҳаллий аҳоли фойдаланадиган йўл қисқа вақт ичида яроқсиз ҳолатга келиб қолмоқда.
Фуқаролар пуллик йўлнинг ташкил этилишига қарши эмаслигини, аммо оғир юк автомобилларининг белгиланган тартиб асосида ҳаракатланиши таъминланиши лозимлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, бу бир томондан йўлларни сақлаб қолса, иккинчи томондан ҳаракат хавфсизлигини ҳам таъминлайди.
Мутахассислар ҳам оғир вазнли транспорт воситалари автомобиль йўлларининг энг асосий емирувчи омилларидан бири эканини таъкидлайди. Шу боис бундай транспорт воситалари ҳаракати устидан вазн назоратини кучайтириш ва белгиланган йўналишларга амал қилиниши муҳим ҳисобланади.
Масъул ташкилотлар ушбу муаммога эътибор қаратиб, Янгиариқ–Хива йўлининг техник ҳолатини ўрганиши, зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириши ҳамда оғир юк автомобилларининг ҳаракати юзасидан назоратни кучайтириши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

ХоразмBugun таҳририяти мавзу юзасидан мутасадди идораларнинг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: