USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ҳокими китобхон ёшлар билан учрашди

48 марта
Хоразм вилояти ҳокими китобхон ёшлар билан учрашди

Бугун Урганч шаҳридаги “Билим – хазина” кутубхонасида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг китобхон ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, вилоятда китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” танловларида жами 20 минг нафардан ортиқ ёш иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорини намоён этди.
Шунингдек, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилаётган “Китоб фест”, “1000 та китоб” лойиҳалари ҳамда турли китобхонлик акциялари ёшларни мутолаага кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида китобхонликни оммалаштириш ва ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: