USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Очиқ бюджет» натижа бермоқда: Янгиариқда 2,2 километр ички йўл асфальтлаштирилди

91 марта


«Очиқ бюджет» натижа бермоқда: Янгиариқда 2,2 километр ички йўл асфальтлаштирилди

Аччиққуйи маҳалласи аҳолиси ташаббуси ҳаётга татбиқ этилди

Янгиариқ туманида фуқаролар ташаббуси асосида амалга оширилаётган «Очиқ бюджет» лойиҳаси доирасида яна бир муҳим инфратузилма объекти фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа доирасида туманнинг Аччиққуйи маҳалласида жойлашган «Янги мақсадлар» ва «Аччиққуйи» кўчаларининг жами 2,2 километр қисми тўлиқ асфальт қопламаси билан таъминланди.

Амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида маҳалла аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратилди. Ички йўлларнинг сифати сезиларли даражада яхшиланиб, транспорт қатнови ҳам анча енгиллашди.

Таъкидланишича, «Очиқ бюджет» лойиҳаси орқали аҳоли ўзлари учун муҳим бўлган ташаббусларни илгари суриш ва уларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудларни обод қилиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Янгиариқ туманида ҳам мазкур дастур доирасида аҳоли манфаатига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: