USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива туманида “Саёт” маҳалласининг 2,1 км ички йўллари асфальтланди

81 марта
Хива туманида “Саёт” маҳалласининг 2,1 км ички йўллари асфальтланди

Хива туманида аҳоли ташаббуслари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ишлари изчил давом этмоқда.

Жорий йил “Очиқ бюджет” лойиҳасининг иккинчи мавсумида фаол иштирок этган ва энг кўп овоз тўплаган маҳаллалардан бири — “Саёт” маҳалласи ғолиб деб топилган эди.

Ушбу ташаббус натижасида маҳалланинг Бахтли оилалар, Райҳон, Қут-барака ва Печакчи кўчаларидаги 2,1 километр масофадаги ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари тўлиқ якунланди.


Аҳоли фикрига кўра, янги йўллар нафақат ҳаракат қулайлигини таъминламоқда, балки маҳалланинг кўриниши ва яшаш шароитини ҳам яхшиламоқда.

“Бу ишлар орқали маҳалламиз янада обод ва равнақли бўлди. Аввал ёмғир ёғса, йўлда юриш қийин бўларди, ҳозир эса ҳамма жой тиниқ ва тоза. Ташаббусли бюджет орқали бундай ўзгаришларга гувоҳ бўлаётганимиздан мамнунмиз,” — дейди маҳалла фаолларидан бири.

Лойиҳа доирасида йўл қопламасини янгилаш билан бир қаторда, тротуарлар, ёритиш тизими ва йўл четларини ободонлаштириш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай ишлар аҳолининг фаол иштирокини таъминлаб, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда самарали воситага айланмоқда.

Хива туманида ташаббусли фуқаролар — обод ҳаёт сари!

Манба: Хива тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
✍️ Xorazmbugun.uz таҳририяти

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: