USD: 12,093 so'm EUR: 13,825 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,195 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm USD: 12,093 so'm EUR: 13,825 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,195 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

8 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилиши мумкин

480 марта
8 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ва Хива шаҳрида 8 июль куни режали профилактика ишлари муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ, режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланиши мумкин.

Урганч туманида:
Учкўприк, Бешайвон, Шерматлар, Оқариқ, Шоликор, Чаккакўли, Ўртадўрман ва Жайҳун маҳаллалари.
Янгибозор туманида:
Олтинкўл, Чўболончи, Манғитлар, Хайват ва Ҳамид Олимжон маҳаллалари.
Шовот туманида:
Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи, Оғаҳий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир ва Ижтимоият маҳаллалари.
Хонқа туманида:
Каттакуч ва Нуробод маҳаллалари.
Боғот туманида:
Найман, Тозабозор, Саховат ва Наврўз маҳаллалари.
Ҳазорасп туманида:
Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюксиймо, Истиқлол, Амударё, Алоқаликўл ва Янгибозор маҳаллалари.
Хива шаҳрида:
Чанашиқ ва Паномақсум маҳаллалари.
Электр таъминотидаги ушбу вақтинчалик чекловлар профилактика ишларини хавфсиз ва сифатли амалга ошириш мақсадида жорий этилмоқда.
Истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралиб, профилактика ишлари давомида эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: