USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида 9 июль куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

726 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида 9 июль куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм, 8 июль. Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ва шаҳарларида 9 июль куни режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, 9 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача (8 соат давомида) профилактика ишлари амалга оширилади.

Ушбу даврда қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин:
  • Урганч тумани: Қайчили ва Комилжон Отаниязов маҳаллалари;
  • Янгибозор тумани: Бўстон, Наврўёп, Қоратепа, Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Тозадўрман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод маҳаллалари;
  • Гурлан тумани: Марбуғот маҳалласи;
  • Шовот тумани: Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз, Туркистон, Идалиқалъа, Комилжон Отаниязов, Катқалъа, Ботирлар маҳаллалари;
  • Янгиариқ тумани: Гулобод, Пурсанг, Аччиққуйи маҳаллалари;
  • Боғот тумани: Юксалиш, Усталар, Намуна, Гулзор, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Гулшан, Нурли маскан, Обод маҳаллалари ҳамда Узумзор ва Олтинқум шаҳарчалари;
  • Ҳазорасп тумани: Пичоқчи, 12-Нарвон, Жувондир, Б. Матирзаев, Оталиқ, Саноат, Мухомон, Шайхёпи, Мутпири, Наврўз маҳаллалари;
  • Хива шаҳри: Дашёқ ва Гулшан-2 маҳаллалари;
  • Урганч шаҳри: Жингавуз, Байналминалчи, Навбаҳор ва Олимпия маҳаллалари.
Энергетика мутасаддилари профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Истеъмолчилардан ушбу вақтинчалик ноқулайликни инобатга олган ҳолда электр энергиясидан фойдаланишни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: