USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозорда дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 10 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

134 марта
Янгибозорда дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 10 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Янгибозор тумани бўлими ходимлари томонидан навбатдаги назорат-рейд тадбири ўтказилди.

Экорейд давомида туманнинг «Боғолон» маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ф. томонидан бир туп қуриган терак дарахти ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатномасиз кесиб ташлангани аниқланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Адолатсиз равишда дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қонунбузарга нисбатан 10 миллион 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Изоҳ қолдириш

    • Дилором 10 Iyul 2026 10:29
      Тушунмадим.Узи куриган дарахт булса унга нимага жарима.
      Куриган дарахт куринишдан ёмон куринади

      Куриган дарахтнинг хосияти ёмон булади деб эшитганман
    • Дилором 10 Iyul 2026 10:31
      10.млн сум топиш осонми.Оиласи нима еб нима ичади.
      Унлан кура бахорда 100 дона кучат эктириб шу кучвтларни тарбиялашни топшириш карак эд и.
      Бу менинг фикрим.

Мавзуга алоқадор: