USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

10 июль куни Хоразмнинг тўрт туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

952 марта
10 июль куни Хоразмнинг тўрт туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хоразм вилоятида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ тармоқларини таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 10 июль куни айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қўшкўпир тумани
Соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда газ таъминоти тўхтатилади:
  • Гулзор
  • Маданият
  • Тараққиёт
  • Ёвғир
  • Араблар
  • Баратлар
  • Янгилик
  • Айронкўл
  • Қоравул
Бу ҳудудларни газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Урганч тумани
Соат 09:00 дан 17:00 гача қуйидаги маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
  • Мевазор
  • Бўстон
  • Арбоблар
  • Олтинкўл
  • Ёшлик
  • Қумравот
  • Шодлик
  • Бешайвон
  • Шоликорлар
  • Янгиобод
  • Шерматлар
  • Чаккакўл
  • Учкўприк
  • Оқ олтин
Мазкур ҳудудларда газ қувурларида режали таъмирлаш ишлари бажарилади.

Янгиариқ тумани
Соат 10:00 дан 18:00 гача Вакиллар ва Дўстлик маҳаллаларини газ билан таъминловчи юқори босимли газ тақсимлаш қурилмасида техник тафтиш ишлари олиб борилиши сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шовот тумани
Соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда табиий газ бўлмайди:
  • Узункўл
  • Арчазор
  • Хитой
  • Тараққиёт
  • Ипакчи
  • Дўстлик
Ушбу ҳудудларда ҳам газ қувурларида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали маълум қилишича, барча таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Истеъмолчилардан ушбу вақтинчалик узилишларга тушуниш билан қараш ва зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: