USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор туман ва шаҳарларида 9 июль куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

763 марта
Хоразмнинг қатор туман ва шаҳарларида 9 июль куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хоразм, 8 июль. «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали томонидан 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда газ тармоқларида режали таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 9 июль куни вилоятнинг бир қатор ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиариқ тумани
Соат 10:00 дан 18:00 гача (8 соат).
Таган, Севган ва Гулшанда маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ тақсимлаш қурилмасида техник тафтиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Хива шаҳри ва Хива тумани
Соат 09:00 дан 18:00 гача (9 соат).
Хива шаҳрининг Гулистон ва Гулирайҳон маҳаллалари ҳамда Хива туманининг Аваз Дунак ва Бўстон маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли ер усти ва ер ости газ қувурларига фильтр ўрнатиш ишлари муносабати билан газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Урганч тумани
Соат 09:00 дан 17:00 гача (8 соат).
Қўнғирот, Заргарлар, Ровот, Оқ ёп, Ғалаба, Беруний, Обод, Гулобод, Ҳилол, Бахшилар ва Орзу маҳаллаларида газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Шовот ва Қўшкўпир туманлари
Соат 08:00 дан 17:00 гача (9 соат).
«Шовот-2» газ тақсимлаш станциясидан чиқувчи газ қувурларида ҳаво босими остида зичликка синаш ишлари ўтказилиши муносабати билан:
Шовот туманида Роят, Мевазор, Наврўз, Гулистон, Бўстон, Эшонқалъа, Арбек, Оқкўл, Моноқ, Огаҳий, Тўқманғит, Чиғатой, Туркистон, Бунёдкор, Янгиобод, Замондош, Шовот, Ассавей, Қумёп ва Оқ олтин маҳаллаларида;
Қўшкўпир туманида Илғалди, Меҳнатобод, Дўстлик, Шеробод, Бекобод ва Пахтакор маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қўшкўпир тумани
Соат 13:00 дан 18:00 гача (5 соат).
«Урганч» газ тақсимлаш станциясида юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Шихмашҳад, Зарбдор, Кенагас ва Қорамон маҳаллаларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Ҳудудгаз Хоразм»нинг маълум қилишича, барча режали таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: