USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 6 ойда 127 нафар қидирувдаги қарздор аниқланди

14 марта
Хоразмда 6 ойда 127 нафар қидирувдаги қарздор аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги шахслар ҳамда мол-мулкларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳудудий бўлимлар томонидан суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 327 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида уларнинг 127 нафари аниқланиб, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари натижасида топилган шахсларнинг 83 нафарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шунингдек, 6 нафар алимент тўловчи оиласи билан яраштирилди.

Бундан ташқари, 38 нафар қарздордан жами 673 миллион сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Маълумотларга кўра, алимент тўловчи қарздорлардан 93 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган.

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасида таъкидланишича, болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, суд қарорларининг тўлиқ ижросини таъминлаш ҳамда қонунийликни қарор топтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: