USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хонқадаги йўл чизиқлари муаммосига расмий муносабат берилди

241 марта
Хонқадаги йўл чизиқлари муаммосига расмий муносабат берилди

Хонқа туманидаги айрим автомобиль йўлларида йўл чизиқлари йўқлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиши мумкинлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда Хоразм йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси мутахассислари томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида Хонқа тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга Д-213 «Урганч шаҳри – Хонқа шаҳри – Ҳазорасп шаҳри – Амударё дарёси – А-380» автомобиль йўлининг 0–11-километр қисми Хоразм йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида экани аниқланди.
Маълум қилинишича, ушбу йўлнинг 6–11-километр қисмидаги йўл ётиқ чизиқлари вақт ўтиши натижасида эскириб, кўриниши сезиларли даражада ёмонлашган.
Шу билан бирга, йўлнинг 0–6-километр қисмида ҳамда Хонқа туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфидаги 11–25-километр оралиғида йўл чизиқлари жорий йилнинг март ойида янгидан чизилгани маълум қилинди.

Расмийларга кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Д-213 автомобиль йўлининг 6–11-километр қисмида йўл ётиқ чизиқларини қайта чизиш ишлари 2026 йилнинг июль–август ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси аҳолини йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: