USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманидаги катта каналга ҳайвон қолдиқлари ташлангани юзасидан хавотирли ҳолат

223 марта
Урганч туманидаги катта каналга ҳайвон қолдиқлари ташлангани юзасидан хавотирли ҳолат

Ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани Анжирчи ҳудуди яқинидан ўтувчи катта каналда ҳайвонларнинг бўлакланган қолдиқлари сувга ташланаётгани ҳақида мурожаат тарқалди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат маҳаллий аҳоли орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида айрим фуқаролар ушбу каналга чўмилиш учун ҳам бориши инобатга олинса, бу каби ҳолатлар санитария ва экологик жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳайвон қолдиқларини сув ҳавзаларига ташлаш атроф-муҳитнинг ифлосланишига, нохуш ҳид тарқалишига ҳамда турли юқумли касалликлар хавфининг ортишига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Мутасадди идоралардан мазкур ҳолатни тезкор ўрганиб чиқиш, айбдорларни аниқлаш ва қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш сўралади. Шунингдек, аҳолидан ҳам бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаслик, экологик талабларга риоя қилиш ва атроф-муҳитни асрашга масъулият билан ёндашиш чақирилади.

Эслатма: Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат мавжуд эмас. Расмий маълумот эълон қилинган тақдирда хабар қўшимча маълумотлар билан янгиланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: