Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тунда “Ёқуб Раззоқ” савдо комплекси ва Хонқа бозорида фавқулодда хизматлар сафарбар этилди

140 марта
Тунда “Ёқуб Раззоқ” савдо комплекси ва Хонқа бозорида фавқулодда хизматлар сафарбар этилди

Хоразм вилоятида ўтказилаётган “Долзарб 60 кун” профилактик тадбирлари доирасида тунда аҳоли эътиборини тортган махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

Машқлар Урганч туманидаги “Ёқуб Раззоқ” универсал савдо комплекси ҳамда Хонқа марказий деҳқон бозори ҳудудларида ташкил этилди. Унда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар, тез тиббий ёрдам ва бошқа ҳамкор ташкилотлар куч ва воситалари иштирок этди.

Ўқув машқларининг асосий мақсади — йирик савдо объектларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларга тезкор муносабат билдириш, қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини синовдан ўтказиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга тайёргарлик даражасини оширишдан иборат.

Мутахассислар шартли равишда юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш, одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва ёнғинни қисқа вақт ичида ўчириш бўйича амалий ҳаракатларни бажардилар.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бундай ўқув машқлари ҳақиқий фавқулодда ҳолатларда инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва моддий зарарларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бу каби машқлар давомида аҳоли ва тадбиркорлардан вазиятни тўғри қабул қилиш, қутқарув хизматлари фаолиятига халақит бермаслик ҳамда уларнинг кўрсатмаларига амал қилиш сўралади.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: