USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“To‘maris Nur” савдо мажмуасида нима содир бўлди? Урганчда кенг кўламли махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

936 марта
“To‘maris Nur” савдо мажмуасида нима содир бўлди? Урганчда кенг кўламли махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Урганч шаҳрида жойлашган “To‘maris Nur” савдо мажмуасида фавқулодда вазиятларда хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.

Мазкур машқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, хусусан вазир ўринбосари бошчилигида ўтказилиб, унда тезкор хизматларнинг фавқулодда ҳолатлардаги ўзаро ҳамжиҳатлиги амалда синовдан ўтказилди.


Ўқув машқи сценарийсига кўра, савдо мажмуаси биносида шартли равишда ёнғин содир бўлган. Дастлаб объект ишчи-хизматчилари томонидан тезкор хизматларга хабар берилди, сотувчилар ва харидорлар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

112 қисқа рақамига келиб тушган хабар асосида ёнғин-қутқарув, тез тиббий ёрдам ҳамда бошқа ҳамкор хизматлар қисқа фурсатда воқеа жойига етиб келиб, шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларини бошлади. Машқ давомида фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим босқич сифатида амалга оширилди.


Машқнинг асосий мақсади — савдо мажмуаларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар вақтида аҳоли ҳамда ишчи-хизматчилар ҳаётини асраш, моддий бойликларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва ёнғинни қисқа вақт ичида, талафотларсиз бартараф этишдан иборат.

Ўқув жараёнида раҳбарлар ва шахсий таркибнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёнғин-қутқарув бўлинмалари куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамланди.



Машқларга Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 4 та асосий ёнғин-қутқарув автомобили, 1 та махсус автонарвон ва 1 та қутқарув автомобили жалб этилди. Шу билан бирга, газ, электр таъминоти, сув оқова, O‘ztelekom, тез тиббий ёрдам хизмати, вилоят Ички ишлар вазирлиги, йўл-патруль хизмати, тезкор-тергов гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси бўлинмаларидан жами 11 та махсус техника сафарбар этилди.








Мутахассислар таъкидлашича, бундай машқлар фавқулодда вазиятлар вақтида хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо объектлари ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: