USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида йирик савдо объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича кенг кўламли текширувлар ўтказилди

111 марта
Хоразм вилоятида йирик савдо объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича кенг кўламли текширувлар ўтказилди

Хоразм вилояти ҳудудларида жойлашган одамлар гавжум бўладиган йирик бозорлар, савдо мажмуалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда турли тоифадаги тадбиркорлик субъектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан кенг кўламли ўрганиш ва текширув ишлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Текширувлардан сўнг Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматлари куч ва воситалари иштирокида шартли равишда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ўқув машқлари ўтказилди.

Аниқланган қўпол қоидабузарликлар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган ҳолатларда, камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар айрим объектларнинг бино-иншоотлари ва хоналарида иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда.

Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари билан видеоконференсалоқа орқали тезкор учрашув ташкил этилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Кейинчалик маҳаллаларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, турли хавф-хатарлардан сақланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жараёнда қутқарув қисмлари фаолияти ҳам ўрганилиб, шахсий таркибнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси, бириктирилган махсус техникаларнинг мавсумий шайлиги ва техник ҳолати кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, хизмат олиб бораётган қутқарувчилардан бирининг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг оила аъзолари билан самимий суҳбат ўтказилди ҳамда ижтимоий-маиший шароити билан яқиндан танишилди.

Мазкур тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган муҳим профилактик чора-тадбирлардан бири сифатида аҳамият касб этади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: