USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йил бошидан бери ёнғинларда 70 га яқин одам ҳалок бўлди

164 марта

ФВВЙил бошидан бери ёнғинларда 70 га яқин одам ҳалок бўлди
Йил бошидан бери ёнғинларда 70 га яқин одам ҳалок бўлди

ФВВ раҳбари маъруза қилар экан, ёнғинлар оқибатида 67 киши ҳалок бўлганини, яна 102 киши куйиш ва тан жароҳати олганини айтди.

Олий Мажлис йиғилишида фавқулодда вазиятлар вазири Б. Қудратхўжаев аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ёнғинлар оқибатида фуқароларнинг ҳалок бўлиши ҳолатлари фонида иқтисодиёт объектлари ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати чоралари кучайтирилди.
Жорий йилда давлат рўйхатидан ўтказилган 323 минг 93 та корхона ва ташкилотнинг 79 минг 432 тасида назорат инспекторлари томонидан батафсил ва назорат текширувлари ўтказилди. Текширувлар якунида муассаса раҳбарларига ёзма кўрсатмалар топширилди, бу эса аниқланган кўплаб қонунбузарликларни бартараф этиш имконини берди.


Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун 51 минг 824 нафар раҳбар, масъул ва шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Қўлланилган жарималарнинг умумий миқдори 31 млрд 803 млн 458 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, аниқланган қоидабузарликлар ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва ўз вақтида бартараф этилмаган 22 642 та бино ва иншоотнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, эҳтимолий хавф туғдирган 112 527 та носоз электр таъминоти манбалари ўчирилган.

Шу билан бирга, кенг кўламли профилактика тадбирлари ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари ва йўриқномалар доирасида 9 миллионга яқин киши иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: