USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазораспда умумхалқ ҳашари: Тараққиёт маҳалласи янада обод қиёфа касб этди

80 марта
Ҳазораспда умумхалқ ҳашари: Тараққиёт маҳалласи янада обод қиёфа касб этди

Ҳазораспда умумхалқ ҳашари ўтказилди
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси остида турли маънавий-маърифий ва ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ҳазорасп туманининг Тараққиёт маҳалласида «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида кенг кўламли умумхалқ ҳашари ташкил этилди.

Ҳашар давомида маҳалла ҳудудидаги кўчалар, ички йўллар, ариқ-зовурлар ва жамоат жойлари ободонлаштирилди. Шунингдек, дарахтлар оқланиб, атрофи тартибга келтирилди, бегона ўтлар тозаланди ҳамда ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, маҳаллани янада обод ва файзли қилиш йўлида муносиб ҳисса қўшдилар.

Таъкидланганидек, бундай хайрли ташаббуслар маҳаллаларда аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли учун янада обод ва фаровон яшаш шароитини яратишга хизмат қилмоқда.
Манба: Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: