Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмлик икки нафар имом-хатиб БААда малака оширмоқда

224 марта
Хоразмлик икки нафар имом-хатиб БААда малака оширмоқда

Хоразм вилоятидан икки нафар имом-хатиб Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда.

Мазкур дастур доирасида Ўзбекистондан ташриф буюрган имом-хатиблар учун давлатчилик, бағрикенглик, динлараро тотувлик ҳамда замонавий диний-ижтимоий ёндашувлар мавзуларида илмий-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Таъкидланишича, машғулотларда Бирлашган Араб Амирликларининг тараққиёт модели, қонун устуворлиги ҳамда “васатия” — мўътадиллик тамойилининг жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида БАА вакиллари Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, буюк алломалари ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Айни пайтда Хоразм вилоятидан иштирок этаётган икки нафар имом-хатиб ҳам мазкур малака ошириш дастурида фаол қатнашиб, халқаро тажрибалар билан яқиндан танишмоқда. Бу каби ўқувлар диний соҳада хизмат қилаётган мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Малака ошириш дастури режа асосида давом этмоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: