USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тиббиёт тизими раҳбарлари иштирокида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди

232 марта
Хоразмда тиббиёт тизими раҳбарлари иштирокида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди

Бугун Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К. Тангрибердиев раҳбарлигида вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг жорий фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тизимда мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш, муассасаларда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, мавжуд моддий-техник ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Йиғилиш давомида тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ўз вазифаларига шахсий масъулиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва тиббий хизмат кўрсатишда сифат кўрсаткичларини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Масъул раҳбарларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади — аҳолига сифатли, самарали ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашдан иборат.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: